Жиззах машина заводидаги моделлар

Жиззахда KIA автомобилларининг энг янги моделлари ишлаб чиқарилади

Жиззах эркин иқтисодиёт зонасидаги ADM-Jizzakh заводида ноябрь ойидан бошлаб энг янги моделлардан бўлган KIA Seltos ва KIA К5 автомобилларини йиғиш бошланади. Бу ҳақда «Дарё»га Roodell компанияси матбуот хизмати хабар берди.

KIA 1

Завод мультибренд хусусиятига эга бўлиши кўзда тутилган — келгусида у ерда жаҳонга машҳур бошқа бир қатор брендлар автомобилларини ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳамкор дилерлик тармоқлари орқали МДҲ давлатларига экспорт қилинади.

KIA 22

«Мутлақо янги бўлган хусусий авто ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши — Ўзбекистон бозори учун шунчаки тижорат янгилиги эмас, балки олиб борилаётган янги ислоҳотлар, ҳам инвесторлар, ҳам истеъмолчилар учун янги шароитларнинг яратилиши натижасидир. Ишонч билан айтишимиз мумкинки, мамлакатда ҳақиқатан ҳам автомобиль тарихининг янги даври бошланмоқда, у бира тўласи бир нечта глобал автомобиль брендларининг ишлаб чиқарила бошлаши, яъни ўзбек бозорига кириб келиши билан боғлиқ.

Биз янги инвесторлар учун макон, бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш ва дистрибуциялаш бозорини шакллантириш, дилерлик ва логистика марказларини қуриш учун шароит яратмоқдамиз. Фаолиятимизнинг дастлатки йилида турли учта машҳур автобрендларнинг автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирганмиз», — деб таъкидлаган Рооделл бош директори Данияр Давлетияров.

Қайд этилишича, айни пайтда Жиззах ЭИЗда завод қурилишининг якуний босқичи давом этмоқда ва турли конфигурацияга эга бўлган автомобилларни ишлаб чикариш учун мўлжалланган иккита технологик линиясини ўрнатиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Биринчи босқичда заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 25 минг донани ташкил этади. Иккинчисида — 2022 йил якунига қадар пайвандлаш, кузовни бўёқлашва йиғув цехлари ишга туширилганидан кейин ушбу кўрсаткич 100 мингтага кўпаяди.

Источник

Жиззахда учта компания автомобиль ишлаб чиқаради

1 195

«Gazeta.uz»нинг маълум қилишича, ушбу лойиҳалар доирасида учта компания вилоятда автомобиль ишлаб чиқаришни режалаштирган. Булар — ADM Jizzakh, Auto Motors Asia ҳамда Жиззах автомобиль заводи.

ADM Jizzakh

2 68

Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри (КТЯДР) маълумотларига кўра, 2020 йил январда рўйхатга олинган ADM Jizzakh автозаводининг ягона таъсисчиси Roodell тижорий автомобиль ва енгил транспорт чакана савдоси билан шуғулланади. Ўз навбатида, Roodell улушларига Мирбахром Асроров (33,4 фоиз), Дониёр Давлатёров (33,3 фоиз) ва Мурод-Мирза Шарипов (33,3 фоиз) эгалик қилади.

Тақдимотга кўра, 2020 йилда Roodell компаниясининг ADM Jizzakh заводида енгил автомобиллар ишлаб чиқаришнинг иккинчи босқичини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Сентябрда мазкур майдончада Kia, сўнгра Lada ва Renault автомобиллари тақдимотлари ўтказилган эди.

Лойиҳа қиймати 700 миллиард сўм, ишлаб чиқариш қуввати 100 та автомобилни ташкил этади. Заводда 860 та ишчи ўрни очилиши кутилмоқда. Ишлаб чиқариш учун Корея Эксимбанки кредит маблағларини ажратади.

Roodell бош директори Дониёр Давлатёров «Gazeta.uz»га берган интервьюсида заводда биринчи босқичда 195 та операцияни амалга оширган ҳолда йирик узелли йиғиш услубида автомобиль йиғилишини маълум қилди. Иккинчи босқичда, 2022 йил охиригача, пайвандлаш, кузовларни бўяш ва CKD-йиғиш цехларини ишга тушириш режалаштирилаётганини маълум қилган.

«Иккинчи босқичда биз бутунлай бошқа автомобилни чиқарамиз, ҳозирда у ҳеч қаерда йўқ. У МДҲда намойиш этилмаган. У Ўзбекистон ҳудудида бутун минтақа учун эксклюзив равишда ишлаб чиқариладиган янги Киа маҳсулоти бўлади… Бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, у ҳамёнбоп автомобиль бўлиб, экспорт ҳам қилинади», — дея таъкидлади Дониёр Давлатёров.

Auto Motors Asia

3 53

КТЯДР маълумотларига кўра, Auto Motors Asia 2020 йил 25 февралда рўйхатга олинган. Асосий фаолият тури — моторли транспорт воситаларини ишлаб чиқариш. Ягона таъсисчи ва раҳбар — Элдор Абдурасулов.

Auto Motors Asia компанияси 2021 йилда Жиззахда микроавтобуслар, тижорий автомобиллар ва юк машиналарини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга тайёрланмоқда.

Ишлаб чиқариш қуввати йилига 27 мингта автомобилни ташкил этиб, 174,7 миллиард сўм миқдорида сармоя киритилади. 500 та янги иш ўрни очилиши кутилмоқда.

Жиззах автомобиль заводи

4 43

Жиззах автомобиль заводи 2021 йилда Volkswagen тижорий автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича иккинчи лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда.

Лойиҳавий қуввати йилига 20 мингта автомобилни, сармоя ҳажми 1,44 триллион сўмни ташкил этади. 500 та янги иш ўрнини очиш режалаштирилмоқда.

Июль ойи охирида Ўзбекистонда биринчи Volkswagen дилерлик маркази очилиб, енгил Caddy тижорий автомобилларини сотиш бошланган эди.

Тақдимотга кўра, учта лойиҳага 99,5 миллион доллар миқдорида хорижий инвестиция жалб қилинади. Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 22,2 триллион сўмни, бюджетга тушумлар 2,5 триллион сўм, экспорт 237 миллион долларни ташкил этиши мумкин.

Бунинг учун «Жиззах» эркин иқтисодий зонаси (ЭИЗ)га зарур инфратузилмалар қурилиши учун 80 миллиард сўм ажратиш режалаштирилмоқда.

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев Москванинг бир қатор университетлари билан ҳамкорликда хусусий университет қурилаётганини маълум қилди. Бундан ташқари, ёшларнинг таклифларига асосланиб, автомобиль саноати ривожланиб бораётган вилоятда Жиззах политехника институти билан ҳамкорликда Тошкентдаги Турин политехника университетининг факультетини очиш режалаштирилмоқда.

Бундан аввал Ўзбекистондаги бир нечта компаниялар 2021—2023 йилларда автомобиллар, пикаплар, юк машиналари, микроавтобуслар ва бошқа автомобилларни ишлаб чиқариш ва йиғишни йўлга қўймоқчи эканлиги ҳақида хабар берилган эди.

Источник

Жиззах машина заводидаги моделлар

Жорий йилнинг март ойида «Ўзавтосаноат» АЖ ва «Фольксваген Груп Рус» концерни ўртасида «Жиззах Автомобиль Заводи» МЧЖ компанияси базасида енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида Келишув имзоланган эди.

cl0a7T0lonhS2AhmkKms7C1vf6mpWTAVolkswagen Caddy

«Ўзавтосаноат» хабарида айтилишича, бугунги кунда 45 гектар майдонда жойлашган заводнинг қурилиш ишлари якуний босқичида турибди. Завод ва офиснинг асосий қисми бинолари битказилди ва фойдаланиш учун тайёр.

ZMFsB53X1Z36WubUJhjkMpIlryI5Xeri

Енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш жараёнини жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистонга Volkswagen Caddy автомобилларининг бир қисми келтирилиб, улар сертификация бўйича ваколатли органларга иқлим синовлари ва омологация бўйича махсус текширувлардан ўтказиш учун топширилди. Ҳозирда «Ўзстандарт» агентлиги томонидан сертификациялаш ва транспорт воситаларининг амалдаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш, жумладан сертификацияловчи орган томонидан назорат иқлим текширувлари ва Умумий техник регламент талабларига биноан бошқа синовларни ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.

ZmOqu jmU9 hJXB7Ehg9gbu GD lPiqg

Бир вақтнинг ўзида «Жиззах Авто» МЧЖ томонидан «Фольксваген» дилерлик тармоғини ривожлантириш мақсадида республика ҳудудларидаги қатор дилерлик корхоналар ҳамкорлик қилиш учун танлаб олинди. Volkswagen Caddy русумли автомобиллар савдоси шу йилнинг июль ойидан бошланиши режалаштирилмоқда.

Источник

Президент ознакомился с автозаводом в Джизаке, где собирают Kia, Renault и LADA

В рамках второй фазы проекта завода ADM Jizzakh стоимостью 216 млн долларов намечено освоить мелкоузловую сборку автомобилей. Планируемый срок запуска — первый квартал 2023 года, хотя изначально ожидалось в конце 2022 года. Президент ознакомился с работой завода, где собирают Kia, Renault и LADA.

Президент Шавкат Мирзиёев 21 октября ознакомился с деятельностью завода ADM Jizzakh в свободной экономической зоне «Джизак», где организована крупноузловая сборка автомобилей, сообщила пресс-служба главы государства.

1jzE3W16348340154182 b

Первый этап данного проекта стартовал в марте текущего года. Её стоимость составила более 12 млн долларов. Годовая производственная мощность составляет 25 тысяч единиц. На мультибрендовом заводе собираются автомобили KIA, Renault и Lada 10 моделей. На сегодня на внутренний рынок поставлено более 2000 автомобилей.

HCPUa516348340161466 b

В рамках второй фазы проекта стоимостью 216 млн долларов будет освоена мелкоузловая сборка. Намечено организовать изготовление 314 видов деталей, а также выполнение сварочных, покрасочных и сборочных операций. Планируемый срок запуска — первый квартал 2023 года (изначально планировалось в конце 2022 года).

PSNHGz16348340151295 b

В результате, как ожидается, мощность завода достигнет 100 тысяч единиц в год. Планируется создать еще 3000 новых рабочих мест, довести локализацию до 30%, а годовой экспорт автомобилей — до 150 млн долларов.

Завод освоит производство готовых автомобилей и комплектующих частей, начнет заниматься конструкторскими изысканиями, логистикой и подготовкой кадров, говорится в сообщении.

vQEPjc16348340146141 b

Кроме того, в Джизаке, Пахтакорском и Шараф-Рашидовском районах сформировано 60 проектов на сумму 500 млн долларов по производству комплектующих и запчастей. В регионе намечено создать опытно-конструкторский центр совместно с ведущими инжиниринговыми компаниями Америки и Европы.

YToeys16348340164196 b

Президент дал указания по повышению уровня локализации, снижению себестоимости автомобилей, расширению потребительского выбора.

Ранее «Газета.uz» публиковала интервью с Данияром Давлетияровым — гендиректором компании Roodell, которая владеет заводом.

Источник

Жиззах машина заводидаги моделлар

720 460 95 1847509953

Volkswagen Caddy модели

«Ўзавтосаноат» АЖ ва «Фольксваген Груп Рус» Ўзбекистонда енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича ҳамкорлик тўрисида келишув имзолади.

«Ўзавтосаноат» АЖ ва «Фольксваген Груп Рус» компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни имзолаш маросими «Ўзавтосаноат»да бўлиб ўтди. Келишув предмети «Жиззах» ЭИЗда «Жиззах автомобиль заводи» МЧЖ базасида енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, шунингдек ишлаб чиқарилган техникани сотиш тизимини йўлга қўйишдан иборат. Завод Volkswagen концернининг йўловчи ва юк ташишга мўлжалланган бир неча моделдаги енгил тижорат автомобилларини тўлиқ саноат цикли бўйича ишлаб чиқаришга ихтисослашади.

«Фольксваген Груп Рус» янги замонавий ишлаб чиқариш технологиялари ва жараёнларини тақдим этади, шунингдек ходимларни ўқитишни амалга оширади. Завод Volkswagen концернининг ишлаб чиқариш, сифат, харидлар, етказиб бериш ва сотув тизимлари бошқаруви борасидаги замонавий стандартларига мувофиқ иш юритади. Шунингдек, корхона режаларига маҳаллий автомобиль бутловчи қисмлари ишлаб чиқарувчиларини (бугунги кунда улар «Ўзавтосаноат» АЖга тегишли 30 та йирик завод ва 160 дан зиёд ўрта ҳамда кичик корхоналардан иборат) жалб қилиш орқали муайян маҳаллийлаштириш даражасини таъминлаш ҳам киради.

Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 20 000 дона автомобилга тенг бўлади.

Аҳолиси сони 34 миллион кишидан ортиқ бўлган Ўзбекистон саноат ишлаб чиқариш, кичик ва ўрта бизнеснинг янада ривожланиши учун йирик салоҳиятга эга. Мамлакатда енгил тижорат автомобилларининг бозори ўсиш учун истиқболли сегмент саналади.

«Енгил тижорат автомобиллари сегменти бугунги кунда Ўзбекистон автомобиль бозоридаги ягона ўзлаштирилмаган йўналиш саналади. Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши маҳаллий автомобиль саноати тараққиётида янги салмоқли қадамни қўйиш имконини беради. Янги қўшма корхона, аҳолининг бандлигини ошириш баробарида, Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқаришнинг янада ўсишига хизмат қилади», қайд этган «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси жаноб Шавкат Умурзоқов.

Битим доирасида томонлар ҳамкорликни 2020 йилда Volkswagen Caddy моделини ишлаб чиқариш ва сотиш билан бошлашга келишиб олдилар, у иккита модификацияда таклиф этилади: 7 ўринли йўловчи универсали ва юк фургони. Ушбу модель ҳам тижорат, ҳам оилавий фойдаланишга мўлжалланган. Автомобиль қуввати 110 о.к. ва ҳажми 1,6 литрли тежамкор бензинли двигатель билан жиҳозланади. Шаҳар цикли режимида ёқилғи сарфи 100 км.га 9,3 л., трассада – 100 км.га 6,1 л.га тўғри келади.

Бундан ташқари, ҳамкорлик доирасида келажакда Volkswagen Group концернининг кенг моделлар қаторидан бошқа намуналарни ҳам ишлаб чиқариш ва келтириш имконияти кўриб чиқилади.

Источник

Оцените статью
AvtoRazbor.top - все самое важное о вашем авто