Жаримани текшириш номер машины

Жаримани текшириш номер машины

O‘zbekiston IIV yo‘l harakati xavfsizligi bosh boshqarmasi, nihoyat, dyhxx.uz saytini ishga tushirdi. Unda qisqacha ro‘yxatga olish jarayonidan o‘tib, Toshkent shahri yo‘llari va chorrahalarida o‘rnatilgan kuzatuv kameralari tomonidan yo‘l harakati qoidalarini buzganlik uchun o‘zingizga nisbatan jarima qo‘llangan-qo‘llanilmaganini bilib olish mumkin

Taassufki, xizmat hozircha faqat UMS uyali aloqa kompaniyasining abonentlari uchungina xizmat ko‘rsatadi.

«Siz ro‘yxatdan o‘tganingizdan keyin 8860 raqamiga avtomobil davlat raqami bo‘shliq texpasport seriyasi va raqamini SMS orqali (masalan: 01A123AA AAC1234567 ko‘rinishida) jo‘natib, sizga nisbatan jarima yozilgan-yozilmaganini aniqlashtirib olishingiz mumkin. Bitta kiruvchi SMS — bahosi 5 sent. Hozircha xizmatdan faqat UMS abonentlari foydalana olishadi», — deb javob berishgan podrobno.uz’ga xizmatni ishlab chiqqanlar.

Bu holatda boshqa haydovchilarning holatini e’tiborga olmasdan, O‘zbekistonning boshqa ikki yirik aloqa operatori abonentlari foydalana olmaydigan saytni ishlab chiqishdan ma’ni nima ekanligi tushunarsiz bo‘lib qolmoqda.

Shunisi qiziqki, tizimni ishlab chiqqan kompaniya anchadan buyon huquq-tartibot organlariga xizmat qiladi. Uning xodimlari tomonidan IIV va uning bo‘linmalari uchun bir qator avtomatlashtirilgan axborot tizimlari ishga tushirib berilgan. Xususan, IIV YXH xizmatlari uchun «Texpasport», «Adm-praktika», «YHQ-test» va «Haydovchilik guvohnomasi» («Prava») tizimlari ishlab chiqilgan va foydalanishga topshirilgan.

Kompaniya xodimlari tomonidan Fransiyaning Oberthur Technologies va Thales firmalari bilan hamkorlikda O‘zbekiston Respublikasi biometrik pasport tizimi loyihasi ishlab chiqilgan va foydalanishga topshirilgan.

Источник

Автожарималар тўғрисида маълумотни энди онлайн тарзда – осон ва бепул олинг!

728 410 wtwALHcJNtWE7ISLDlqB9cSTFoLCdRdi

Бугун жисмоний ва юридик шахслар уйда ёки ишхонадан туриб ҳам автотранспорт воситалари, жумладан, суғурта полиси, суғурта ҳодисаси (йўл-транспорт ҳодисаси) ҳамда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар тўғрисидаги маълумотлардан хабардор бўлиб туриш имкониятига эга. Бу хусусда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ўзининг Telegram-канали орқали маълумот бермоқда.

Хабарга кўра, ушбу хизмат барча шахсларга кўрсатилади.

Ҳам вақт, ҳам нақдингизни тежаш борасида ҳам муносиб танлов.

601d42a8799d8Фақат бунинг учун сиз Ягона интерактив давлат хизматлари (my.gov.uz) порталига ягона идентификация тизими (OneID) орқали киришингиз керак.

Энди сиз my.gov.uz порталидаги «Автотранспорт воситалари тўғрисида маълумот» хизматидан исталган вақтда фойдаланишингиз мумкин.

Мазкур хизмат турини танлагач, транспорт воситасини қўшиш учун профилингизнинг Автотранспорт бўлимидаги «қўшиш» бандига ўтасиз. Ҳамда автотранспортингиз ҳақидаги маълумотларни кетма-кет тўлдирасиз.

Навбатдаги жараёнда «Жарималар тўғрисида маълумот» бўлимига ҳам обуна бўлсангиз, барча маълумотлардан автоматик равишда ва бепул хабар топиб турасиз.

Шу билан бирга тўловларни электрон равишда амалга ошириш имконияти ҳам бор.

Источник

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик ҳақида SMS орқали билдиришнома олиш имконияти туғилди

Ўзбекистон ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Тошкент йўлларида автоматик қайд этиш камералари аниқлаган қоидабузарликлар учун жарималар мавжудлигини текширишга қаратилган сайтни ишга туширди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

66173596

Сайтда рўйхатдан ўтиш учун мобил телефон рақамини кўрсатиш (ҳозирча фақат UMS абонентлари учун ишлайди) ҳамда SMS-хабарномада келган кодни киритиб, пароль ўйлаб топиш лозим.

Шахсий кабинетда иккитагача автомобилни кўрсатиб, уларнинг жарималарини кузатиб бориш мумкин. Бунинг учун машинанинг давлат рақами ва техпаспорт рақами зарур.

Агар жарималар бўлса, кабинетда жарима солиниши ҳақидаги қарор рақами, қоидабузарлик санаси ва жойи, қоидабузарлик тури, жарима суммаси, қоидабузарликнинг мақоми ва унинг ёпилиш санаси (жарима тўланганидан сўнг) кўрсатилади. Қарор нусхасини кўчириб олиш мумкин.

Сервис ИИВ ва унинг бўлинмалари учун қатор автоматлаштирилган ахборот тизимларини жорий қилган Technologies ASBT компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Ушбу компания муқаддам Oberthur Technologies ва Thales билан ҳамкорликда Ўзбекистонда биометрик паспортлар жорий этилишида иштирок этганди.

Шунингдек, UMS абонентлари жарималарни 8860 қисқа рақамига « <автомобиль давлат рақами>пробел <техпаспорт серияси ва рақами>» кўринишидаги SMS-хабар (масалан: 01R999XY AAC5447770) SMS хабар юбориб ҳам текшириши мумкин. Ҳар бир кириш SMS хабарининг нархи — 5 цент.

Источник

Ma’muriy bayonnomani izlash

Ushbu bo’limda ma’muriy huquqbuzarliklar uchun to’lanmagan jarimalar mavjudligi to’g’risidagi ma’lumotlarni bilib olishingiz mumkin.

Diqqat! Ma’muriy huquqbuzarlik to’g’risidagi ma’lumotlar bazasi 24 soat ichida yangilanadi.

Toʼlanmagan jarima nimaga olib keladi?
— Respublikadan chiqishga cheklovga olib keladi
— Shaxsiy mulkingizga jarima solishi mumkin
— Sizga ma’muriy ish qo’zg’atishi mumkin

Ko’p so’raladigan savollar

1. Ma’muriy huquqbuzarlik uchun jarimalarini (shu jumladan yo’l harakati qoidalarini buzganlik uchun) qanday to’lanadi?

Siz jarimani Payme va Click to’lov tizimlari orqali onlayn to’lashingiz mumkin

Bundan tashqari, jarimani banklarda va onlayn bank resurslarida to’lash mumkin.

3. Agar men ma’muriy huquqbuzarlik to’g’risidagi ma’lumotlarga rozi bolmasam, men nima qilishim kerak?

Diqqat! Agar ma’muriy huquqbuzarlik to’g’risidagi ma’lumotlarga e’tirozingiz bo’lsa, ma’muriy bayonnomada ko’rsatilgan tegishli organga murojaat qilishingiz lozim.

4. Qanday holatlarda shaxsning O’zbekiston Respublikasidan chiqish huquqini vaqtincha cheklash qo’llaniladi?

Qarzdorning chiqish huquqlarini vaqtincha cheklash sud hujjati asosida berilgan ijro hujjatidagi yoki ijro hujjati bo’lgan sud hujjatidagi (keyingi o’rinlarda — ijro hujjati) talablar qarzdor tomonidan uzrli sabablarsiz belgilangan muddatda ijro etilmaganda qo’llaniladi. Agar ijro hujjati sud hujjati bo’lmasa va sud hujjati asosida berilmagan bo’lsa undiruvchi qarzdorga O’zbekiston Respublikasidan chiqishini vaqtincha cheklashni belgilash to’g’risida ariza bilan sudga murojaat qilishga haqli. Davlat ijrochisi ijro ishi yuritishni qo’zg’atish to’g’risidagi qarorida qarzdor tomonidan ijro hujjatidagi talablarni ixtiyoriy ravishda bajarish uchun belgilangan muddatda uzrli sabablarsiz ijro etilmagan taqdirda unga nisbatan majburiy ijro harakatlari qo’llanilishi, shu jumladan, O’zbekiston Respublikasidan chiqish huquqi vaqtincha cheklanishini ko’rsatadi. (O’zbekiston Respublikasi Adliya vazirligi tomonidan 25.08.2009 yilda ro’yxatdan o’tkazilgan NIZOM, ro’yxat raqami 1997)

Diqqat! Ma’muriy huquqbuzarlik to’g’risidagi ma’lumotlar bazasi 24 soat ichida yangilanadi.

Toʼlanmagan jarima nimaga olib keladi?
— Respublikadan chiqishga cheklovga olib keladi
— Shaxsiy mulkingizga jarima solishi mumkin
— Sizga ma’muriy ish qo’zg’atishi mumkin

Ichki ishlar vazirligi Huquqiy statistika va tezkor-hisob ma’lumotlar markazining axborot xizmati

Boshqarma haqida
Interaktiv xizmatlar

Diqqat! Agar siz matnda xatoliklarni aniqlasangiz, ularni belgilab,
ma’muriyatni xabardor qilish uchun Ctrl+Enter tugmalarini bosing

© 2019 Barcha huquqlar himoyalangan

Jamoa tomonidan yaratilgan endpoint

Источник

Йўл қоидаларини бузганлик учун жарималарни кузатиш ва тўлаш бўйича қўлланма

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни кузатиш, уларни 30% чегирма билан тўлаш ва керак бўлганда шикоят билдириш тўғрисида «Газета.uz» қўлланмасида.

2021 йилнинг баҳоридан бошлаб Ўзбекистон тадбиркорлари йўллардаги қоидабузарликларни фото ва видеога ёзиб олиш учун йўлларга камера ва радарлар ўрнатиш имкониятига эга бўлишди. Лойиҳа доирасида 2022 йил охиригача 3356 та ақлли видеокамера ва 763 та стационар радарлар ўрнатиш режалаштирилган.

Тошкент кўчаларида 28 фоторадар, шунингдек йўл ҳаракати қоидаларини бузилганлигини қайд этадиган 89 та ақлли камера ишлаяпти. Йўл ҳаракати қоидабузарликлари тўғрисидаги видео ёзувларни қабул қилувчи портал ишлаяпти: video.yhxbb.uz (яқинда «Газета.uz» сайтнинг ишлаши билан боғлиқ муаммо ва камчиликлар ҳақида ёзганди).

Афсуски, ҳар доим ҳам жарима ҳақида тезкор маълумот олишнинг имкони йўқ: хатнинг юборилиши турли сабабларга кўра кечикиши ёки машина рўйхатдан ўтказилган манзилида ҳеч ким яшамаслиги мумкин.

Натижада, ҳайдовчи жаримани 30% чегирма билан тўлай олмайди ( жарима тўғрисидаги қарор чиқарилганидан кейин 15 кун ичида амал қилади ), шунингдек, агар машина 60 кун ичида жаримани тўламаганлик учун жарима майдонига жойлаштирилса, бир муддат машина билан хайрлашиш хавфи туғилади.

Йўл ҳаракати қоидаларини (ЙҲҚ) бузганлик учун жарималарни кузатиш, уларни тезроқ тўлаш ва керак бўлганда норозилик билдириш тўғрисида «Газета.uz» қўлланмасида.

Жарималарни қандай кузатиш мумкин

Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар мавжудлигини турли йўллар орқали кузатиш мумкин.

SMS орқали. Жаримани текширишнинг энг осон йўли (авторизация ва рўйхатдан ўтмасдан) — «автомобиль рақами» бўшлиқ «техпаспортнинг серияси ва рўйхатга олиш рақами» форматида 8860 рақамига SMS юборилади. Мисол: 01А123АА ААС1234567.

Хизмат UMS, Ucell, Uztelecom ва Beeline абонентлари учун ишлайди. Кирувчи SMS нархи 210 сўм. Жавоб дарҳол тақдим этилади.

ntNfZ016311009045390 b

Ягона давлат хизматлари портали (ЯДХП) орқали. Агар сиз порталдан биринчи марта фойдаланаётган бўлсангиз, рўйхатдан ўтишингиз керак (my.gov.uz), кейин машина ҳақидаги маълумотларни киритинг: давлат рақами, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг серияси ва рақами (техпаспорт), суғурта компанияси ва полис рақами.

Автотранспорт воситаси тизимга қўшилганидан сўнг сиз «Автомобиль тўғрисида маълумот» саҳифасида йўл ҳаракати жарималарини бепул кузатишингиз мумкин. Улар ЙҲХББ маълумотлар базасида пайдо бўлгандан сўнг дарҳол бу ерда кўрсатилади.

ZoVazm16311009049632 b

Тўлов иловаларида. Click ёки PayMe ва бошқа тўлов иловаларида «Жарималар мониторинги» хизматини ёқтириш мумкин. Аввал автомобилни қўшиш керак: давлат рақами, техпаспортнинг серияси ва рўйхатга олиш рақами ва телефон рақамини кўрсатиш керак. Тизимда ушбу машина учун жарималар пайдо бўлганда, смартфонга SMS-хабар келади.

Муҳим: битта телефон рақамига фақат битта машина бириктирилиши мумкин. Хизмат нархи ойига 2000 сўм.

pWyg9H16311009055671 b

ЙҲҚни бузганлик учун жаримани тўлаш

Агар жарима буйруқ чиқарилган кундан бошлаб биринчи 15 кун ичида тўланса, 30% чегирма олиш мумкин. Масалан, қизил чироқда тўхтамаслик учун жарима миқдори 540 минг сўм (БҲМнинг икки баравари) бўлса, у ҳолда жаримани тўлаш учун дастлабки 15 кунда 378 минг сўм тўлаш кифоя. Чегирма автоматик равишда ҳисобланади.

Чегирма қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:

Жаримани тўлаш учун жарима бўйича қарорнинг рақамини ва миқдорини билиш кифоя. Бу маълумотларни почта орқали олинган жарима тўғрисидаги буйруқнинг қоғоз нусхасидан ёки SMS-хабардан олиш мумкин. Қарор рақамига мисол: RR21413047652.

Тўлов иловаси орқали. Кўпгина тўлов иловаларида «ЙҲХББ жарималари» бўлими мавжуд. Бунда қарор рақамини киритиш кифоя, шундан сўнг тўлов миқдори (агар қарор чиқарилган кундан бошлаб 15 кундан ошмаган бўлса, чегирма ҳисобга олинган ҳолда), машина эгасининг исми шарифи ва қоидабузарлик тури пайдо бўлади.

PMuGmp16311009069113 b

Банк кассасида. Тўлов учун Ўзбекистондаги исталган банк (филиал) кассасига мурожаат қилиб, жарима қарорини тақдим этиш мумкин. Жаримани ҳар қандай қулай усулда тўлаш мумкин.

Туман ЙҲХБда. Ҳар бир туманнинг ЙҲХБсида жарима тўлаш мумкин бўлган касса бор.

Жарима тафсилотларини билиш ёки унга норозилик билдириш

Агар сиз жарима хатолик билан белгиланган деб ҳисобласангиз, ЙҲХДХга қуйидаги рақам орқали мурожаат қилишингиз мумкин: (+998) 71−254−22−16.

Агар жарима тўғрисидаги буйруқ video.yhxbb.uz портали орқали чиқарилган бўлса, қоидабузарлик видеосини ушбу порталнинг ўзида кўриш мумкин. Бу учун қидирув саҳифасида автомобилнинг давлат рақамини ёки буйруқ рақамини кўрсатиш кифоя. Қидирув натижасида тизимда мавжуд бўлган барча қоидабузарликлар видеолари кўрсатилади.

YYFyJ316311009063338 b

Агар сиз жарима билан рози бўлмасангиз ёки қоидабузарлик видеосини шахсан кўришни хоҳласангиз шаҳар, туман ёки вилоят ИИБ ЙҲХБга мурожаат қилишингиз мумкин.

Источник

Оцените статью
AvtoRazbor.top - все самое важное о вашем авто