Хизмат автомобили: ишончнома ёки йўл варақаси
Корхона енгил автомобиль сотиб олиб, балансга кирим қилди. Корхона директори ундан Ўзбекистон ҳудудида хизмат мақсадларида қонуний асосда фойдаланиш учун ўзи ва ходимларига қандай ҳужжат ёзиб бериши керак? Агар ишончнома бўлса, у қандай мазмунда бўлиши лозим? Агар йўл варақаси бўлса, у қандай кўринишда бўлиши керак? Корхона ходимларининг автомобилни бошқариш ҳуқуқини қандай қилиб тўғри расмийлаштирса бўлади?
А.Маҳмудов,
– Хизмат транспорти ҳайдовчиси бошқа ҳужжатлардан (ҳайдовчилик гувоҳномаси, талон ва ҳ.к.) ташқари ушбу транспорт воситасини тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи, эгалик қилишга ва фойдаланишга берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни ёнида олиб юриши ва ИИО ходимлари талаб қилганда текшириш учун тақдим этиши шарт (ЙҲҚнинг 7-банди, ВМнинг 24.12.2015 йилдаги 370-сон қарорига 1-илова). Одатда амалиётда бу ишончнома – ушбу транспорт воситасидан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат бўлади. Сизнинг ҳолатда йўл варақасини расмийлаштириш шарт эмас.
Бундан ташқари, транспорт воситасини бошқарувчи муайян шахс ёки уни бошқаришга рухсат берилган чекланмаган сонли шахслар номига расмийлаштирилган транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси бўлиши зарур.
Автомобилда бошқа жойга (вилоятга) сафарга чиққанда хизмат сафарига йўллаш ҳақида буйруқ ва белгиланган шаклдаги хизмат сафари гувоҳномаси талаб этилади (АВ томонидан 29.08.2003 йилда 1268-сон билан рўйхатдан ўтказилган Йўриқномага 1-илова).
Ишончномада ушбу автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи муайян шахсга берилишига раҳбарнинг розилиги қайд этилган бўлиши керак, у берилган сана ва амал қилиш муддати албатта кўрсатилади, берилган санаси ёзилмаган ишончнома ҳақиқий эмас. Ишончнома оддий ёзма шаклда тузилади, нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди (ФКнинг 135-моддаси 1-қисми; ВМнинг 7.03.2006 йилдаги 38-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 2-банди).
____-сон ИШОНЧНОМА
Тошкент ш. 01.01.2016 йил
Ушбу ҳужжат билан «ХХХ» МЧЖ ________
______________________________ (ҳайдовчилик гувоҳномаси: серияси ___ рақами ________, ____._____.____________ да берилган) – «ХХХ» МЧЖ иш бошқарувчисига «ХХХ» МЧЖга эгалик (ижара) ҳуқуқида тегишли бўлган «Нексия» русумидаги автомобилни (давлат рақами белгиси ______, тури – енгил, двигатель рақами ______, кузов рақами ______, двигатель қуввати ____ от кучи, шассиси рақамсиз, ранги – кумушранг металлик, 2005 йилда ишлаб чиқарилган) сутка мобайнида бошқаришни ишониб топширади.
Ушбу ишончнома 2016 йил 01 январдан 2016 йил 31 декабргача фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилади.
Директор __________________
НҲҲ лойиҳалари: енгил авто учун йўл варақаларининг янги шакли жорий қилинади
Ягона порталда юридик шахснинг хизмат ва навбатчи енгил автомобили йўл варақасини тайёрлаш, ҳисобга олиш ва тўлдириш бўйича йўриқнома лойиҳаси муҳокама учун очилди.
Ҳужжат билан автотранспорт воситаси ишини ҳисобга олиш учун асосий бошланғич ҳужжат сифатида йўл варақасининг шаклини тасдиқлаш таклиф қилинаётир.
Йўл варақалари тузилган шартномаларга биноан бириктирилган мансабдор шахс, турли ташкилотлар ва жисмоний шахсларга транспорт хизмати кўрсатишни амалга ошириш ва ташиш бўйича бошқа вазифаларни бажариш учун мўлжалланган енгил автомобиллар учун тўлдирилади.
Йўл варақаси бўлмаган ёки номувофиқ шаклдаги йўл варақаси бўлган енгил автомобилларни линияга чиқариш тақиқланади.
Лойиҳага биноан йўл варақасини тўлдиришда диспетчер, механик, буюртмачи ёки ишончли вакиллар, шунингдек ҳайдовчи иштирок этади. Бундан ташқари, ҳайдовчини рейсдан олдин тиббий кўрикдан ўтказиш натижаларига кўра тиббиёт ходими томонидан, шунингдек ташкилотнинг ёқилғи қуювчиси (башарти автомобилга гаражда йўлга чиқишдан олдин ёқилғи қуйилса) томонидан тегишли қайдлар киритилади. Лойиҳа билан маълумотлар рўйхати ва кўрсатилган шахслар томонидан уларни йўл варақасига киритиш тартиби кўзда тутилган.
Йўл варақасини ҳайдовчига беришдан олдин диспетчер (ёки бунинг учун ваколат берилган бошқа шахс) йўл варақасининг олд томонида:
йўл варақалари бериш журналида йўл варақаси рўйхатдан ўтказилган сана билан мос келиши керак бўлган варақа бериш санаси;
ташкилотнинг номи, почта манзили ва телефони;
енгил автомобиль русуми, унинг давлат ва гараж рақами;
ҳайдовчининг фамилияси ва инициаллари, унинг табель рақами ва ҳайдовчилик гувоҳномаси рақамини кўрсатади.
Йўл варақалари мажбурий тартибда ҳар йилнинг 1 январидан бошлаб ўсиш тартибида кетма-кет қўйиладиган тартиб рақамига эга бўлиши керак.
Ҳайдовчиларга берилган йўл варақаларини ҳисобга олиш, лойиҳага биноан, ташкилотнинг енгил автомобилларидан фойдаланиш учун жавобгар бўлган мансабдор шахс томонидан юритилади.
Йўл варақасининг таклиф қилинаётган шаклида ишланган давр учун ҳайдовчининг иш ҳақи ҳисоб-китоби тўғрисидаги маълумотларни кўрсатиш учун бўлим кўзда тутилган.
Талабларга мувофиқ расмийлаштирилган йўл варақалари ташкилот бухгалтерияси томонидан ҳисобга олиш учун қабул қилинади.
Лойиҳа келишув босқичида ҳамда ўзгартирилиши, тузатиш киритилиши ёки рад этилиши мумкин.
Олег ЗАМАНОВ, экспертимиз.

GPS-трекерли транспортга йўл варақаси тўлиқ тўлдирилмайди
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти бошлиғининг буйруғи (рўйхат рақами 1282-3, 2017 йил 4 август) билан Чипталарни ҳисобга олиш ва йўл варақаларини тўлдириш бўйича йўриқномага тузатишлар киритилди.
Йўриқномада ҳаракатдаги таркибни олисдан назорат қилиш тизимидан фойдаланган ҳолда, GPS-трекерлар билан жиҳозланган транспортда йўловчилар ташишни амалга оширишда ҳужжатларни тўлдиришнинг хусусиятлари ёзилган (қуйидаги жадвалга қаранг).
Ҳужжат
Тўлдирилмайдиган бўлим ва графалар
GPS-трекерлар билан жиҳозланган йўналишли таксилар
Олд томонининг “Автотранспорт воситасининг пунктлардаги навбатчилиги” бўлими
олд томонининг 5, 15-графалари
Ички томонининг “Ҳақиқатда вақт” ва “Иш соатлари 1 ўнлик билан” бўлимлари
GPS-трекерлар билан жиҳозланган автобуслар ва йўналишли таксилар
олд томонининг 5, 15-графалари
ички томонининг 7–20-графалари
орқа томонининг 3-банди
Чипталарни ҳисобга олиш варақаси
1-бўлим. “Ҳайдовчилар, кондукторлар маълумотлари, автовокзаллар (автостанциялар) қайдлари.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари тўпламининг 7.08.2017 йилдаги 31 (791)-сонида расмий эълон қилинган ва 3 ойдан кейин кучга киради.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан « Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги » ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
Олег Заманов,
экспертимиз.